Клуб янгиликлари

Тиаго Безерра: "Муваффақият қозониш асосий мақсадимиз"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери "Металлург" билан баҳс арафасида жамоа тайёргарлиги ва рақиб тўғрисида фикрларини билдирди.

- Биз чемпионлик учун охиригача курашишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Шу сабабли барча беллашувларда зафар қучишимиз шарт. Буни яхши англаб турибмиз. Бу йўлда охиригача боришга интиламиз.

"Металлург" яхши ва шаклланган жамоа. Мавсум давомида бир неча учрашувларда буни исботлашга улгуришди. Ушбу босқичда ҳам жамоа ўз имкониятларини намойиш эта олди. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо мухлисларимиз учун чиройли ўйнаб, ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Бухорода ўз футболимизни кўрсатишга эришдик. Буни давом эттиришга урнииб кўрамиз.