Чемпионликни расмийлашириб улгурган ёшлар жамоаси "Металлург"дан йирик ҳисобд устун келди.
Ўйин бошидан ташаббусни ўз томонига оғдирган ёшларимиз буни натижада ҳам акс эттиришди. Ҳисоб 18-дақиқада лига тўпурари Шохруҳ Маҳмудҳожиев тарафидан очилди. У яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Меҳмонлар посбони бир неча вазиятларда жамоасини голдан қутқарди.
Иккинчи бўлимда Ҳожимат Эркинов бекободликлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб, ўйинда "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 3:0 (1:0)
Ҳакам: Абдурашид Худойберганов (Тошкент).
"Пахтакор": Ҳамроев (Исоқов, 87), И.Йўлдошев (Мирсаидов, 84), Салимов, Эркинов (Эргашев, 87), Иминов (Рамазонов, 83), Маҳмудҳожиев, Собиржонов (М.Йўлдошев, 87), Синдаров (Г.Аҳмедов, 73), Асқаров, Мухторов, Абдураҳмонов.
"Металлург": Қобулжонов, Содиқов, Отахонов, Ботиров, Турғунбоев, Саидазимов, Қудратиллаев, Зокиров (Соатов, 84), Нуруллаев, Абдураҳмонов, Жўраев (Рустамов, 84).
Голлар: Маҳмудҳожиев, 18 - 1:0. Эркинов, 75 - 2:0. Эркинов, 79 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Қудратиллаев, 25. Ботиров, 35. Асқаров, 37. Ш.Абдураҳмонов, 68. А.Абдураҳмонов, 73. Нуруллаев, 90+2.