Суперлиганинг 30-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Металлург" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
Чемпионатлар доирасида клублар 43 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 35 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 115 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан.
Тошкентдаги ўйинларнинг 19тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган.
Жамоамиздан беллашувни сариқ карточкалар сабабли Марко Симич, рақибдан эса Ислом Исоқжонов ва Станислав Андреев ўтказиб юборади.
"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги тўқнашув 10 ноябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 16:00да бошланади.