"Пахтакор" бош мураббийи Бухородаги беллашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини айтиб ўтди.
- Биз мезбонларни ҳар томонлама доғда қолдирдик, ҳужумда ҳам, ярим ҳимояда ҳам. Ўйлаганларимизни амалга оширдик. Фақат икки тўп ўтказиб юборганимиз афсусланарли бўлди. Чиройли ҳужумлар ташкил қилдик ва улардан фойдаландик. Жамоага олдинги ўйинларда бироз спортча жаҳлдорлик етишмаганди. Бугун ҳам голларни осон ўтказиб юбордик.
Мезбон жамоа ишқибозлари мағлубиятга қарамай, ўз жамоаларини мағлубиятдан кейин ҳам олқишлашди. Ўйлашимча, биз ҳам чиройли ўйинимиз бунга муносиб бўлдик. Жамоамизни фаол қўллаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман.