Қибрайда назорат баҳсида "Пахтакор" "Насаф" билан дуранг ўйнади.
Миллий ва ёшлар терма жамоаси йиғинига 10 нафар футболчи жалб этилгани сабабли назорат беллашувида асосан ёшлар таркибидаги ўйинчилар майдонга туширилди. Шунга қарамай, тажрибали футболчилари кўпроқ рақибга қарши учрашувда улар яхши ўйин намойиш этишди. Хурсанов ва Саъдиллоевнинг голларига қаршиликлар Красич ҳамда Нарзуллаевнинг киритган тўпи билан жавоб беришди.
Олий лигада жамоамиз 18 ноябрь куни "Олмалиқ" меҳмони бўлади.
"Пахтакор" - "Насаф" - 2:2 (2:1)
Голлар: Хурсанов, 14 - 1:0. Красич, 18 - 1:1. Саъдиллоев, 21 - 2:1. Нарзуллаев, 88 - 2:2.
"Пахтакор": Ҳамроев, Ораховац (Синдаров, 46), Г.Аҳмедов, Болтабоев, Козак, Исматуллаев, Асқаров (Абрамов, 76), Саъдиллоев, Нуруллаев, Хурсанов, Ҳакимов.
"Насаф": Қувватов, Каримов, Сайфиев, Голбан, Маннонов, Мусаев, Муродов, Красич, Абдураҳимов, Нарзуллаев, Алланиёзов.