"Пахтакор" мураббийи Жасур Абдураимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашди.
- Яхши ўйин бўлди. Иккала томондан курашларга бой баҳс бўлди. "Пахтакор" томонидан ҳужумкор ўйин, "Навбаҳор" томонидан қарши ҳужумларга таянилган ўйин кўрдик. Меҳмонларга бир очко билан табриклайман. Ҳалол футбол бўлди, кимнинг омади келса ўша ютади. Мана шундай ўйинлар кўп бўлишини истайман.
Барча нарсага вақт керак. Ҳеч қайси сеҳргар келиб бир йилда барчасини қилмайди. Биз охиригача чемпион бўлиш учун курашамиз. Мен клубда 15 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ҳозир клубдаги барча-барча натижа бўлиши учун ҳаракат қилишмоқда, аммо бу футбол. Қаерда натижа бўлади, қаердадир йўқ.