"Пахтакор" ярим ҳимоячисининг "Навбаҳор" билан баҳс арафасида жамоа тайёргарлиги ва рақиб тўғрисида фикрлари билан қизиқдик.
Учрашувга тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоанинг руҳий ҳолати қандай?
- Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин жамоа тушкун ҳолатга тушди. Чунки мағлубият жудаям аламли бўлди. Насиб қилса, суперлигада қолган беш учрашувда ғалаба қозониб, чемпионлик учун охиригача курашишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Финалда биз кутилмаган ва аламли мағлубиятга учрадик. Буни барча тушуниб турибди. Барчамиз биргаликда чемпионлик учун курашишга интиламиз.
"Навбаҳор" ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Навбаҳор" яхши ва шаклланган жамоа. Таркибида кучли ўйнайдиган футболчилари бор. Уларда янги мураббий иш бошлаган. Ушбу мутахассис раҳбарият олдида ўзини кўрсатиш учун жамоасини беллашувга пухта тайёрлайди. Ҳар бир жамоа "Пахтакор"га қарши 2-3 баравар кўпроқ куч билан ўйнайди, ўзининг кучли жиҳатларини намойиш этишга интилади. Биз мухлисларимиз учун чиройли ўйнаб, ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Ишқибозларимиздан қарздормиз. Қолган 5 ўйиндаги муваффақият билан уларнинг ишончини оқлашга уринамиз.