"Пахтакор"нинг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Финал босқичида Тошкент шаҳри шарафини академиямиз тарбияланувчилари ҳимоя қилишди. Дмитрий Ан бошчилигидаги жамоа финалда Бухоро вилояти терма жамоасидан 4:0 ҳисобида устун келди. Финалда голларга Шаҳзод Раҳматуллаев (иккита), Фозил Мусаев ва Пўлат Холдорхонов муаллифлик қилди.
Беҳруз Асқаров мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган бўлса, Пўлат Холдорхонов энг яхши ҳужумчи совринига сазовор бўлди.