"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида беллашув хусусида тўхталиб ўтди.
- Финал ўз сценарийсига мос ўтди. Хатолар кечирилмайди. Рақиб кутилганидек ҳимояда яхши ҳаракат қилди. Биз ўз ўйинимизни намойиш этолмадик. АГМКни соврин билан табриклайман.
Бизга бугун ҳиссиётлар етишмади. Уни қайтаришга уринишимиз керак. Майдонда биз берган кучни ўзимизга қайтаришимиз шарт.
Мағлубият бизга чемпионатда ёрдам беради. Хатолардан тўғри хулоса чиқариш лозим.