"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалида АГМКга 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Тўпни назорат қилишда устунликка эга бўлган жамоамиз вазиятлардан фойдалана олмаслик эвазига мағлуб бўлди. Биринчи бўлимда Жокичнинг пенальтидан урган голига 54-дақиқада Гонсалвеш жавоб қайтарди. Бироқ шундан сўнг Жокич ва Пиримовнинг голлари АГМКга тарихий ютуқни тақдим этди.
АГМК - "Пахтакор" - 3:1 (1:0)
28 октябрь. Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон).
АГМК: Абдулов, Ҳожиакбаров, Исроилов, Ҳасанов, Тўраев, Пиримов, Бубанья, Мурзоев (Полвонов, 83), Косминин, Жокич, Қиличев (Музаффаров, 84).
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов (Сергеев, 86), Раҳматуллаев (Яхшибоев, 75), Козак (Искандеров, 46), Машарипов, Черан, Гонсалвеш, Безерра.
Голлар: Жокич, 17-пен - 1:0. Гонсалвеш, 54-пен - 1:1. Жокич, 57 - 2:1. Пиримов, 90 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Аъзамов, 32. Тўраев, 34. Косминин, 38. Ҳожиакбаров, 39. Жокич, 80.