"Пахтакор" ҳимоячиси Ўзбекистон Кубоги финалидан аввал матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Финалда ҳеч кимнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Ҳар иккала жамоанинг савияси тенг. Финалда оддий рақиб учрамайди. АГМКда ҳам тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилган. Ўйлайманки, биз ўзимизнинг ўйинни кўрсатиб, финалда мухлислар кутган совринни тақдим этамиз. Нафақат соврин, балки чиройли ўйин орқали ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз.
Жамоа билан машғулотларда иштирок этдим, ҳозир яхши ҳолатдаман. Жароҳатдан тикландим ва бу муаммо яратмайди деб умид қиламан.