"Пахтакор" бош мураббийи Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.
- Финал бир ўйиндан иборат ва хатони тузатиб бўлмайди. Финалгача ишонч билан етиб келдик. Уни ижобий якунлашни хоҳлаймиз. Рақиб кучли, охиригача курашадиган жамоа. Лекин биз 7 йиллик танаффусдан сўнг ушбу совринни ютишни истаймиз.
Эртага мураббийлик фаолиятимда биринчи финалда жамоани бошқараман. Бундай ўйинлар ҳамиша ёқимли.
Рақиб ҳимояда яхши ўйнайди, стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринади. Лекин биз кучли жиҳатларимизни намойиш этишга интиламиз. Таркибимизда йўқотишлар мавжуд эмас.