"Шерлар" якшанба куни Фарғонада ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финалига ҳозирлик кўришмоқда.
Бугунги машғулот "Жар" стадионида бир ярим соат атрофида бўлиб ўтди. Асосий таркибдаги барча футболчи унда тўлиқ иштирок этди. Ўйинчилар доимгидек жисмоний, тактик ва техник машқларни бажариб, мураббийларнинг беллашув учун тайёрлаётган махсус кўрсатмаларини шакллантиришга интилишди. Жамоа яхши кайфиятда машғулотни якунлади ва эртага эрталаб финал учун Фарғонага жўнаб кетади.