Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги финали превьюси: АГМК - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" 28 октябрь куни ўз тарихида 14-бор Ўзбекистон Кубоги финалида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 13 марта финалларда иштирок этган. Финалларнинг 11тасида муваффақиятга эришилганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда атиги икки бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2011 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган.

Охирги марта "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалида 2011 йил ўйнаган ва ўшанда "Насаф"дан 3:1 ҳисобида устун келган.

Кубок баҳслари доирасида ушбу жамоалар ҳозиргача бирор марта тўқнаш келишмаган. Илк ўйин финалда бўлиб ўтади.

"Пахтакор"нинг финалгача босиб ўтган йўли:

1/8 финал
"Ифтихор" - "ПАХТАКОР" - 0:6
Голлар: Ҳакимов, 34, 73, Яхшибоев 48, 50, Абдураҳимов 54, Иброҳимов 83.

Чорак финал
"ПАХТАКОР" - "Локомотив" - 4:0
Голлар: Кримец 21, Безерра 53, 82, Сергеев 88.

Ярим финал
"Қўқон-1912" - "ПАХТАКОР" - 2:5
Голлар: Холмуҳаммедов 6-пен, Бердиев 90+1 - Безерра 1, 77, Раҳматуллаев 21, Гонсалвеш 45+1, Машарипов 66.

АГМКнинг финалгача босиб ўтган йўли:

1/16 финал
АГМК - "Норин" - 1:0
Гол: Полвонов.

1/8 финал
АГМК - "Насаф" - 2:1
Голлар: Зокиров 29, Йокич 30 - Раҳматов 74.

Чорак финал
АГМК - "Машъал" - 3:1
Голлар: Мурзоев 79, Бубанья 111, Ҳасанов 120+1 - Муртазоев 57.

Ярим финал
"Бунёдкор" - АГМК - 1:2
Голлар: Тошматов 80 - Музаффаров 57, Полвонов 63.

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги финал ўйини 28 октябрь куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 15:00да бошланади.