Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" устидан ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 27-турида "Шерлар" "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ўйинда ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" ҳар икки бўлимда биттадан гол урган ҳолда муваффақиятга эришди. Мезбонлардан Қодирқуловнинг икки аниқ зарбасини Суюнов бартараф этди. Жамоамиздан Сайфиев, Гонсалвеш ва Безерранинг уринишлари ноаниқ чиқди. 37-дақиқада Безерра ҳисобни очди. Рақибдан тўпни эгаллаб олган Тиаго мезбонлар посбонини бирга-бир ҳолатда доғда қолдирди.

Иккинчи бўлимда ҳам устунликни давом эттирган "Пахтакор" 80-дақиқада орадаги фарқни оширди. Захирадан туширилган Искандеров жарима майдони ташқарисидан иккинчи тўпни киритди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
24 октябрь. "Миллий" стадион. 4288 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов.
Назоратчи: А.Арутюнов.
Комиссар: М.Саидқосимов.
"Бунёдкор": Султонов, Ашурматов, Комилов, Жўраев, Аҳмадалиев (Раевац, 82), Нурматов, Абдуллаев, Тошматов (Йўлдошев, 83), Қодирқулов (Икромов, 83), Собирхўжаев, Сулаймонов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Симич, Алижонов, Аҳмедов, Козак (Искандеров, 73), Машарипов (Яхшибоев, 56), Черан (Сергеев, 61), Гонсалвеш, Безерра.
Голлар: Безерра, 36 - 0:1. Искандеров, 80 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Безерра, 22. Ашурматов, 51.