"Пахтакор" ҳимоячиси Тошкент дербиси арафасида баҳс хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.
Ўйинга тайёргарлик қандай кечди?
- Ҳар икки жамоа охирги учрашувда мағлубиятга учради. Шу сабабли жамоалар мухлислари олдида ўзларини оқлашга интилишади. Беллашувлар орасида вақт қисқа, шунинг учун яхши ҳозирлик кўриш лозим. "Бунёдкор" яхши жамоа ва ўз майдонида ҳаракат қилади. Ўйин қизиқарли кечади деб ўйлайман.
"Локомотив" билан ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу жамоа билан тўқнаш келганимизда ким биринчи гол урса ўша жамоада ғалаба ва қарши ҳужумларда кўпроқ вазият яратишга имкон бўлади. Бу сафарги тўқнашувда рақиб биринчи бўлиб гол урди. Шу сабабли улар қарши ҳужумларда имкониятларни юзага келтиришди.
"Бунёдкор"да анча йил ўйнагансиз ва мураббийни яхши биласиз. Бу жамоага қандай баҳо берасиз?
- Жорий мавсум улар яхши ўйнашмоқда. Чунки бу жамоани яхши мураббий бошқармоқда. Молиявий муаммоларга қарамай, "Бунёдкор" яхши натижалар кўрсатиб келяпти. Майдонда юз фоиз кучини бермайдиган футболчи ушбу мураббий қўл остида ўйнамайди. Уларга жуда яхши баҳо бераман.