"Пахтакор" ёшлар жамоаси кетма-кет учинчи учрашувда ғалаба қозона олмади.
"Бунёдкор" билан беллашув бошидаёқ гол ўтказиб юборган ёшларимиз 4-дақиқада Лобановнинг пенальтини қайтариши эвазига руҳан ўзига келди. Биринчи бўлимда Собиржонов ва Иброҳимов жуда қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Бўлим якунида Эркинов чиройли уюштирилган ҳужумни аниқ зарбаси билан самарали якунлади.
Иккинчи бўлимда ҳам тўлиқ ташаббусга эга бўлган ёш футболчиларимиз улардан фойдалана олишмади. Мезбонлар 88-дақиқада қарши ҳужумда Абдусаломовнинг голидан сўнг ўйинда ғалаба қозонишди.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:1)
"Бунёдкор": Умурзоқов, Қобилов, Жалолиддинов, Исроилов, Усмонов, Абдусаломов, Мўйдинов, Р.Йўлдошев, Исмоилов, Нажафалиев, Мираҳмадов.
"Пахтакор": Лобанов, И.Йўлдошев, Азмиддинов, Эркинов, Салимов, Собиржонов, Синдаров (Г.Аҳмедов, 85), Асқаров, Иброҳимов (Иминов, 76), Рамазонов, Абдураҳмонов.
Голлар: Йўлдошев, 2 - 1:0. Эркинов, 45 - 1:1. Абдусаломов, 88 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Қобилов, 17. Синдаров, 54. Асқаров, 66. Азмиддинов, 71. Сатторов, 83. Абдусаломов, 86.