"Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Қийин ўйин бўлди. Натижа биз учун аламли бўлди. Биринчи бўлимни жуда бўш бошладик. Учрашувдаги ташаббусни рақибга топшириб қўйдик. Етарлича шиддат кўринмади. Вазиятларда жуда кўп ўйлаб юбордик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини кўрсатдик. Жамоада характер бор, аммо буни жуда кеч кўрсатдик. Суперлигадаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши саф тортдик. Мағлубиятни ҳам тан ола билиш лозим. Бугунги ғалаба билан рақибни табриклайман. Ўйинда ҳаммасини ўзгартириб юбориш учун имкониятлар юзага келганди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўйиндаги ҳолатни буткул ўзгартириб юборди. Таваккалга ҳам қўл урдик, захирадан фойдаландик. Аммо иккинчи голдан кейин вазиятни ўз томонимизга буриш қийин бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар бор ва курашни охиригача давом эттирамиз.