Клуб янгиликлари

Фарруҳ Сайфиев: "Дербида бизни фақат ғалаба қониқтиради""

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ҳимоячиси "Локомотив" билан ўйиндан аввал бўлажак баҳс хусусида фикрларини билдирди.

- Ўйинга тайёргарлик яхши кечди. Беллашувга юз фоиз тайёрмиз. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Майдонга ютуқ учун тушамиз. Худо хоҳласа, ишқибозларимизни муваффақият билан қувонтирамиз.

"Локомотив" ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу яхши ва кучли жамоа. Улар биринчи ўринда кетишмоқда, ўйини яхши шаклланган. Аммо биз баҳсга тўлиқ тайёрмиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Жамоага тўлиқ мослашиб бўлдингизми?
- Кўникиб кетиш қийин бўлди дея олмайман. Чунки уларнинг кўп билан танишман, терма жамоалар сафида ва клубда бирга ўйнаганман. Олдиндан бир-биримизни билганмиз. Шу сабабли мослашишда катта қийинчиликлар бўлди деб ўйламайман.

Нима учун 34-рақамни танлагансиз?
- "Насаф"даги илк ўйинимда 34-рақамли либосда майдонга тушгандим. Ўша беллашув ёмон ўтмаган. Шундан кейин ушбу рақамни танлаб келяпман.

Мавсумни жамоа қандай якунлашига умид қиляпсиз?
- Кубокда финалга чиқиб улгурдик. Чемпионатда ҳам ғолиблик учун курашни давом эттирмоқдамиз. Биз ҳар икки мусобақада бош совринни ўзимизники қилишни хоҳлаймиз. Бунинг учун охиригача бор кучимизни берамиз.