Ёшлар лигаси 26-турида "Пахтакор" "Локомотив" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Чемпионлик сари тобора яқинлашаётган ёшларимиз бу сафар ҳам дуранг билан кифояланишди. Биринчи бўлим охирида томонлар биттадан тўп киритишди. Синдаровнинг голига меҳмонлардан Шоғуломов жавоб қайтарди. Шу тариқа ёшлар жамоалари тўқнашуви дуранг билан якунланди.
Чемпионат якунига 6 тур қолганда яқин таъқибчиларидан 15 очко ўзиб кетган ёшларимизни навбатдаги ғалаба чемпионга айлантириши мумкин.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:1 (1:1)
"Пахтакор": Ҳамроев, Азмиддинов, Салимов, Иминов, Маҳмудҳожиев, Собиржонов (Эргашев, 84), Синдаров, Асқаров, Г.Аҳмедов, Иброҳимов (Эркинов, 71), Абдураҳмонов.
"Локомотив": Нортожиев, Тиллабоев (Фомин, 60; Мўминқулов, 90), Эргашев, Адҳамзода, У.Абдуллаев, Шоғуломов (Йўлдошев, 71), Бикмайкин (Абдуллажонов, 87), Жумабоев (Отамуродов, 84), Прохоров, Исломов, Алижонов (Баҳромов, 64).
Голлар: Синдаров, 39 - 1:0. Шоғуломов, 45+1 - 1:1.