Жамоамиз назорат беллашувида "Қизилқум"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Жар" стадионида ўтган учрашувда "Пахтакор" дастлабки 15 дақиқада икки гол урди. Тожиев ва Чераннинг голлари танаффусга икки тўп фарқи билан йўл олишимизни таъминлади. Иккинчи бўлим ўрталарида навоийликларнинг бир голи ҳисобни қисқартирган бўлса, 79-дақиқада Яхшибоев ўйинга якуний нуқтани қўйди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:1 (2:0)
"Пахтакор" (1-бўлим): Суюнов, Сайфиев, Тожиев, Асқаров, Алижонов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Искандеров, Гонсалвеш, Черан, Безерра.
"Пахтакор" (2-бўлим): Лобанов, Алижонов, Асқаров, Тожиев, Салимов, Аҳмадов, Синдаров, Искандеров, Абдураҳимов, Яхшибоев, Сергеев.
Голлар: Тожиев 5, Черан 15, Яхшибоев 79.