Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив" учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари

20 октябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Суперлигаси 26-тур доирасида "Локомотив"ни қабул қилади.

Ушбу жамоалар тўқнашувлари жорий мавсум чемпион номини аниқлаб беришда жуда катта аҳамият касб этади. Қолаверса, чемпионат охирлаб бораётгани сабабли ҳар бир очконинг қадри жуда баланд туради. Шу сабабли бу сафарги дербининг янада кескин, шиддатли ва қизиқарли кечишига шубҳа йўқ.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 20 октябрь, шанба куни соат 18:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.

Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Футбол мухлисларини 20 октябрь куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!