Жамоамиз назорат учрашувида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Ўйин футболчиларимиз устунлиги остида ўтди. 23-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Черан боши билан дарвозага аниқ йўллади. Иккинчи бўлимда худди шу ишни Сергеев такрорлади. Унга ҳам ҳимоячилар қаршилик кўрсата олишмади. Охирги тўп Асқаров томонидан киритилди. Бобур 25 метрлардан жуда чиройли гол муаллифига айланди.
Эртадан "Пахтакор" машғулотларни давом эттиради. Навбатдаги назорат беллашуви 15 октябрь куни "Қизилқум"га қарши ўтказилади.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:0 (1:0)
"Пахтакор": Лобанов, Сайфиев (Салимов, 63), Тожиев, Асқаров, Алижонов, Раҳматуллаев (Аҳмадов, 46), Аҳмедов (Синдаров, 64), Абдураҳимов, Черан (Искандеров, 46), Гонсалвеш (Маҳмудҳожиев, 64), Безерра (Сергеев, 46).
Голлар: Черан, 23 - 1:0. Сергеев, 67 - 2:0. Асқаров, 76 - 3:0.