Шанба кунидан "Пахтакор" футболчилари қисқа таътилдан сўнг машғулотларга қайтишди.
Терма жамоаларга йўл олган ўйинчилар 17 октябрдан клуб ихтиёрига қайтишади. Унгача эса машғулотлар ушбу футболчиларсиз давом эттирилади. 10 октябрь куни "Сўғдиёна", 15 октябрда эса "Қизилқум" жамоасига қарши назорат беллашувлари ўтказиш мўлжалланган. Таркибдаги қолган ўйинчилар мураббийлар қўл остида навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлашди. 20 октябрдан бошлаб уч ҳафта ичида жамоамиз 6 беллашувда майдонга тушади. Шу сабабли жамоамиз аъзолари машғулотларда бор кучи билан ишлашга интилишмоқда. Бугун машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилди. Шу тариқа мавсумнинг энг муҳим ўйинларига ҳозирлик кўриш бошлаб юборилди.