Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчиларининг халқаро учрашувлар жадвали

Клуб янгиликлари
Жамоамизнинг 7 нафар аъзоси миллий терма жамоалар сафида учрашувлар ўтказишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган Суюнов, Козак, Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов ва Машарипов 13 ва 16 октябрь кунлари Тошкентда КХДР ҳамда Қатар термаларига қарши кечадиган беллашувларда иштирок этиш имкониятига эгалар.

13 октябрь, Тошкент, 19:00
Ўзбекистон - КХДР

16 октябрь, Тошкент, 19:00
Ўзбекистон - Қатар

Марко Симич эса Черногория терма жамоаси таркибида Европа "Миллатлар Лигаси" мусобақасида 3 ва 4-тур ўйинларини ўтказади. Черногория бу сафар ўз майдонида Сербия, сафарда Литва билан майдонга тушади.

11 октябрь, Подгорица, 23:45
Черногория - Сербия

14 октябрь, Вильнюс, 23:45
Литва - Черногория