"Металлург" дарвозасига икки тўп киритган Игорь Сергеев беллашув хусусида тўхталиб ўтди.
- Яратганга шукр, иккита гол урдим. Кўпроқ тўп киритишим ҳам мумкин эди. Биринчи бўлим қийинроқ кечди. Ҳамиша катта танаффусдан олдин ўйнаш оғир кечади. Шунга доим эътибор қиламан. Вазиятлардан фойдаландик. Ўйиндан ижобий таассуротлар қолди.
Янги жамоага келганим йўқ, шу сабабли кўникиш жараёни бўлгани йўқ. Шунчаки "Пахтакор"га, қадрдон жойимга қайтдим. Ўша ўйинчилар, ўша жамоа, клуб. Баъзи янги футболчилар бор.
Ҳозир бирдан катта гапира олмайман. Лекин чемпионлик учун ҳам, кубок учун ҳам боримизни берамиз. Бошқа жамоаларда мақсадлар қандайлигини билмайман, аммо "Пахтакор" олдига доим улкан вазифалар қўйилади. Бошқа вазифанинг ўзи йўқ.