"Пахтакор" бош мураббийи "Металлург" билан учрашувдан кейин ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ҳозир чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Биз яхши ҳолатга кириб олганимиз сабабли сермаҳсул футбол намойиш этмоқдамиз. Бугун ҳам учрашувни тўлиқ назорат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик ва уларнинг учтасидан унумли фойдаландик. "Металлург" биринчи голгача жиддий қаршилик кўрсатишга интилди. Қарши ҳужумларда мезбонларда икки бор жуда яхши имконият юзага келди. Бекободдаги майдон ҳолати чиройли ўйнашга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш қила олдик.
Аҳмадов асосий таркибда биринчи бор тушгани йўқ. Алижонов эса терма жамоа йиғинларида қатнашиб, майдонга тушаётганди. Улар майдонда фаол ҳаракат қилишди. Ҳар икки футболчи биттадан голда иштирок этди.