Клуб янгиликлари

Бекободда йирик ғалаба

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 25-турида "Пахтакор" Бекободда "Металлург"дан 3:0 ҳисобида устун келди.

Учрашув бошидан ташаббусни ўз томонига оғдирган жамоамиз ҳисоб очилгунга қадар кўп марта мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ якуний зарбани беришда футболчилар ноаниқ ҳаракат қилишди. 43-дақиқада эса Машариповнинг ажойиб ҳаракатидан сўнг ҳисоб очилди. У рақибини алдаб ўтиб, қулай вазиятга чиқаётган Сайфиевни тўп билан таъминлади. Фарруҳ бирга-бир ҳолатда мезбонлар посбонини доғда қолдирди - 0:1.

Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни янада оширган "Шерлар" яна икки тўп киритишди. Ҳар икки гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилди. Дастлаб Аҳмадовнинг тўп оширишидан кейин Игорь дарвозабонни яккама-якка вазиятда чорасиз қолдирди. 90-дақиқада эса Алижонов узатган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан "Пахтакор" чемпионлик сари курашни давом эттирмоқда.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
3 октябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони. 6551 томошабин.
Ҳакамлар: И.Иброҳимов,  М.Канназаров, Ж.Сарсенов, А.Худойберганов.
Назоратчи: Ш.Жумаев.
Комиссар: М.Саидқосимов.
"Металлург": Илёсов, Шайманов, Исоқжонов (Тошқўзиев, 67), Ҳасанов, Умиров (Исаев, 46), Файзиев, Сатторов, Пардаев, Ҳусинов, Смоляченко (Ҳошимов, 75), Зокиров.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Аҳмедов, Аҳмадов (Искандеров, 75), Машарипов, Черан (Козак, 90+1), Гонсалвеш (Абдураҳимов, 71), Сергеев.
Голлар: Сайфиев, 43 - 0:1. Сергеев, 69 - 0:2. Сергеев, 90 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Смоляченко, 63. Кримец, 80.