"Пахтакор" бош мураббийи Бекободдаги беллашувдан олдин учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Бизни яхши ўйин намойиш этишимиз керак бўлган навбатдаги учрашув кутиб турибди. Шу билан биргаликда муваффақият қозонишимиз лозим. Чунки энди ҳар бир ғалаба олтин очколар келтиради. Бу ёғига ҳар бир ўйинни финалга таққослаган бўлардим. Шу сабабли жамоа масъулиятни яхши ҳис этмоқда. Учрашувга тайёргарликни яхши ўтказдик. Буни беллашувда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.