25-турда "Пахтакор" ёшлар жамоаси "Металлург" билан учрашувда охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди.
15-дақиқада мезбонлардан Султонов майдондан четлатилгач, ўйинни тўлиқ назорат қилган ёшларимиз ютуққа эриша олишмади. Биринчи бўлим тугаши арафасида Нуруллаев мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирган "Пахтакор" 80-дақиқада ҳисобда олдинга ўтди. Ёшлар лигаси тўпурари Маҳмудҳожиев дастлаб пенальтидан мувозанатни тиклади, кейин эса унинг ўзи яна бир бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Лекин қўшиб берилган 6-дақиқада "Металлург"дан Абдусатторов ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
"Пахтакор" ёшлари мавсум якунланишига 7 тур қолганда яқин таъқибчиси "Қизилқум"ни 14 очкога ортда қолдирмоқда.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" 2:2 (1:0)
Ҳакам: Абдурашид Худойберганов (Тошкент).
"Металлург": Вагин, Содиқов, Ғуломов, Ботиров, Турғунбоев (Абдусатторов, 83), Ҳошимов, Нуруллаев, Султонов, Ғофурбеков, Тошқўзиев (Қудратиллаев, 71), Абдураҳмонов.
"Пахтакор": Исоқов, Йўлдошев, Азмиддинов, Салимов, Иминов, Маҳмудҳожиев (Г.Аҳмедов, 90+2), Собиржонов (М.Йўлдошев, 90+4), Синдаров (Эркинов, 55), Иброҳимов (Эргашев, 82), Талхатов, Абдураҳмонов.
Голлар: Нуруллаев, 45 - 1:0. Маҳмудҳожиев, 60-пен - 1:1. Маҳмудҳожиев, 80-пен - 1:2. Абдусатторов, 90+6 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Азмиддинов, 29. Содиқов, 68.
Четлатиш: Султонов, 15.