Суперлиганинг 25-турида мухлислар Бекободда “Металлург” ва "Пахтакор" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
Чемпионатлар доирасида клублар 42 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 34 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 112 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан.
Бекободда ўтган 21 ўйиннинг 15тасида "Пахтакор" ғалабага эришган. 4 беллашувда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Жорий мавсум биринчи босқичда жамоамиз сафарда 5:0 ҳисобида зафар қучганди.
Учрашувни рақибдан сариқ карточкалар сабабли Зафар Тўраев ва Зоҳид Абдуллаев ўтказиб юборади.
"Металлург" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 3 октябрь, чоршанба куни "Металлург" стадионида соат 18:00да бошланади.