Клуб янгиликлари

"Металлург" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" Суперлиганинг 25-турида "Металлург" билан ўтадиган беллашувга ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912" билан учрашувдан сўнг бир кун дам олингач, бугун "Жар" стадионида ўтган машғулотларда асосий таркибдаги футболчилар иштирок этишди. Бир ярим соатга яқин давом этган машғулотда тикланиш, тўп билан ишлаш ва баъзи техник машқлар бажарилди.

"Пахтакор" навбатдаги учрашувини 3 октябрь куни Бекободда "Металлург"га қарши Суперлиганинг 25-тури доирасида ўтказади.