"Пахтакор" бош мураббийи Қўқондаги учрашувдан кейин матбуот анжуманида қатнашди.
- Ярим финал бир ўйиндан иборат ва бу ҳамиша қийин. Қўқонликлар билан баҳсларимиз доим кескин кечади. Учрашув бошидан ўз футболимизни кўрсатишга уриндик. Олдимизга катта мақсадлар қўйганимизни исботлашга интилдик. Икки тўп ўтказганимиз ғалабага халал бермади. Биз рақиб дарвозасига беш тўп киритдик. Футболчиларни ва ишқибозларимизни ғалаба билан табриклайман.
Черан ва Машарипов майдонда катта ҳажмда ишни бажаришмоқда. Улар тўпни ушлаб туриб, зарур пайтда паслари билан ҳужумни бошлай олишади. Бирданига тўрт ҳужумкор футболчига жойни топишимиз осон бўлмади.
Финалда ким билан ўйнашимиз ҳақида ўйламаяпман. Биз финалга чиқдик ва бундан хурсандмиз.