Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Пахтакор" сафарда "Қўқон-1912"ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жамоамизнинг биринчи ҳужумиёқ гол билан якунланди. Суюнов-Черан-Безерра комбинациясидан сўнг Тиаго аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 6-дақиқада эса ҳисоб тенглашди. Сидиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Холмуҳаммедов унумли фойдаланди - 1:1.
Шундан кейин ташаббусни ўз томонига оғдирган "Шерлар" бўлим якунигача ўйин тақдирини амалда ҳал қилишди. 21-дақиқада рақибдан тўпни эгаллаб олган Раҳматуллаев ажойиб бурама зарбаси билан тўпни дарвозанинг юқорисига аниқ йўллади. Бўлимга қўшилган дақиқада эса қарши ҳужумда Машарипов ва Гонсалвеш чиройли ҳаракат қилиб, ҳисобдаги фарқни оширишди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни давом эттирган "Пахтакор" голлар уришда давом этди. 66-дақиқада дарвозабондан қайтган тўпни Машарипов боши билан дарвозага киритиб қўйди. 77-дақиқада Сайфиевнинг тўп оширишидан сўнг Юсупов билан бирга-бир чиққан Безерра дублини нишонлади - 1:5. Охирги дақиқаларда мезбонлар жарима майдонида белгиланган эркин зарбадан кейин ҳисобни қисқартиришди. Бердиевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб дарвозадан ўрин олди.
5:2 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" 14-бор Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олди. Финал баҳси 28 октябрь куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 2:5 (1:3)
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Т.Галеев, А.Сидоров.
"Қўқон-1912": Юсупов, Комилов (Отақўзиев, 46), Сидиқов, Асадов (Акрамов, 70), Рустамов, Рўзиев (Саъдиллаев, 70), Холмуҳаммедов, Мерзляков, Милич, Маликжонов (Бердиев, 46), Ҳасанов (Гожкович, 58).
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Козак, 72), Раҳматуллаев (Искандеров, 81), Машарипов (Яхшибоев, 81), Черан (Абдураҳимов, 82), Гонсалвеш, Безерра (Сергеев, 78).
Голлар: Безерра, 1 - 0:1. Холмуҳаммедов, 6-пен - 1:1. Раҳматуллаев, 21 - 1:2. Гонсалвеш, 45+1 - 1:3. Машарипов, 66 - 1:4. Безерра, 77 - 1:5. Бердиев, 90+1 - 2:5.