"Шўртан"га қарши учрашувда икки ёш футболчимиз олий лигада дебютини ўтказди.
19 ёшли Жасур Яхшибоев ва 18 ёшли Суҳроб Нуруллаев кеча илк бор олий лигада майдонга тушишди. Улар жамоамизнинг йирик ғалабасига ҳисса қўшишди. Сентябрь ойида "Қизилқум"га қарши беллашувда 17 ёшга тўлган Георгий Аҳмедов дебютини нишонлаганди.
2016 йилги мавсумда Аббос Отахонов, Темур Толипов ва Андрей Сидоров ҳам асосий жамоа таркибида дебютларини ўтказишганди. Олти футболчининг барчаси "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари саналади.