"Пахтакор" бош мураббийи Қўқондаги учрашувдан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон Кубоги финали учун жамоаларга яна биргина ғалаба етишмаяпти. Финал сари олдинга бир қадам ташлаш қолди холос. Учрашувнинг қийин ўтишини кутяпман. Мезбонлар ҳам, биз ҳам бор кучимизни ишга соламиз. Биз финалга чиқишни хоҳлаймиз ва қўлимиздан келганини майдонда уддалашга интиламиз.