Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Бухоро"дан устун келди

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 24-турида жамоамиз "Бухоро"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашув тўлиғича "Шерлар" устунлигида кечди. 11-дақиқада Черан урган гол ҳакамларнинг қўпол хатоси сабабли инобатга олинмади. Биринчи бўлимда Гонсалвеш, Сайфиев, Черан ва Раҳматуллаевнинг аниқ зарбаларидан сўнг рақиб посбони Омонов тўпни қайтарди. Аҳмедовнинг кучли зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошидан ҳужумкорликни янада оширган "Пахтакор" тез орада икки тўп киритди. Дастлаб Гонсалвеш жарима майдонида Машарипов йиқитилгани учун белгиланган пенальтидан фойдаланиб ҳисобни очди. 60-дақиқада Гонсалвешнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Сайфиев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 2:0. Меҳмонларнинг 80-дақиқада уюштирган ҳужумини Эркинов гол билан якунлади. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" чемпионлик учун курашни давом эттиради.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: В.Коваленко, А.Снетков, С.Улфатов, Р.Каримов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов (Сергеев, 90), Гонсалвеш (Яхшибоев, 83), Черан (Искандеров, 76), Безерра.
"Бухоро": А.Омонов, Б.Омонов (Баҳодиров, 56), Қуттибоев, Саломов (Арс.Омонов, 62), Шихов, Шодмонов, Тўраев (Эркинов, 46), Муллажонов, Исмоилов, Жумаев, Қаҳрамонов.
Голлар: Гонсалвеш, 58-пен - 1:0. Сайфиев, 60 - 2:0. Эркинов, 80 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Тўраев, 22. Саломов, 33. Баҳодиров, 63. Эркинов, 79.