"Пахтакор" ёшлар жамоаси 24-турда "Бухоро"дан 6:2 ҳисобида устун келди.
Ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлган ёшларимиз юқори поғоналарда кетаётган рақибни тор-мор этишди. Биринчи бўлимда Асқаров, Алижонов, Синдаров ва Маҳмудҳожиев урган голлар эвазига йирик ҳисобда олдинга чиқиб олган Станислав Кудряшов шогирдлари иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни сусайтиришмади. Асқаров ва Эргашевнинг голлари беллашувнинг 6:2 ҳисобида якунига етишини таъминлади.
"Пахтакор" ёшлари қолган 8 ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонган тақдирда чемпионликни расмийлаштиради.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 6:2 (4:1)
"Пахтакор": Ҳамроев, Талхатов, Салимов (Азмиддинов, 78), Йўлдошев, Алижонов (Иминов, 61), Асқаров, Г.Аҳмедов (Мухторов, 78), Синдаров, Собиржонов, Иброҳимов (Эргашев, 61), Маҳмудҳожиев.
"Бухоро": Насимов, Иброҳимов, Жўраев (Рамазонов, 65), Умуров, Каримов (Ҳотамов, 77), Муҳиддинов, А.Иброҳимов, Зайниддинов, Қурбонов, Очилов, Ларинов.
Голлар: Асқаров 25, 77, Алижонов 28, Синдаров 35, Маҳмудҳожиев 45, Эргашев 75 - А.Иброҳимов 41-пен, И.Иброҳимов 50.
Огоҳлантиришлар: Маҳмудҳожиев, 33. Асқаров, 39.