Клуб янгиликлари

Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди.
 

"Нефтчи" билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқиш ҳақида ариза билан клуб раҳбариятига мурожаат қилди. Унинг бу мурожаати қондирилди ва Ҳасанов "Пахтакор" бош мураббийлигидан озод этилди. Эндиликда жамоага бош мураббий вазифасини узоқ йиллардан бери мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келаётган Григорий Колосовский бажаради. Биз Ҳасановга клубда амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, Колосовскийга фаолиятида омад тилаб қоламиз.