Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз АГМКни мағлуб этишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 16-турнинг биринчи ўйинида АГМКдан 4:3 ҳисобида устун келди. 

Қизиқарли кечган ўйинда жамоамиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув бошида меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишганди. Бундан тушкунликка тушмаган Равшан Ражабов шогирдлари пешқадам жамоа дарвозасига тўрт гол уришди. Файзуллаев, Шавкатов, Садиров ва Чориевнинг голлари "Пахтакор"нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Бугун иккинчи беллашув соат 15:00да "Ёшлик" залида бошланади.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 4:3 (2:2)
Голлар: Файзуллаев 13, Шавкатов 13, Садиров 24, Чориев 38 - Шоаҳмедов 5, Абдураҳмонов 9, Свиридов 38.