"Пахтакор" Суперлиганинг 24-турида "Бухоро"га қарши ўтадиган учрашувига ҳозирлик кўрмоқда.
"Жар" стадионида ўтказилаётган машғулотларда футболчилар мураббийлар штаби қўл остида зарур машқларни бажаришмоқда. Марко Симич аста-секинлик билан жароҳатини тузатиб, жамоа билан баъзи машқларни бирга бажарди. Кеча у кўпроқ якка тартибда шуғулланди. Қолган ўйинчилар беллашувга юқори ҳолатда тайёргарлик кўришмоқда.