Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари

22 сентябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Суперлигаси 24-тур доирасида "Бухоро"ни қабул қилади.

Юқори олтиликдаги жамоалар тўқнашувлари чемпион ва совриндорлар номига аниқлик киритиб беришда катта ўрин тутади. Бу эса ушбу босқичдаги ўйинлар аҳамиятини оширади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 22 сентябрь, шанба куни соат 18:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.

Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Футбол мухлисларини 22 сентябрь куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!