Клуб янгиликлари

Тиаго Безерра: "Муҳим ғалабани қўлга киритдик"

Клуб янгиликлари

Икки голи билан "Локомотив" устидан ғалабага муносиб улуш қўшган Тиаго ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Уйда узоқ танаффусдан кейин ўйнадик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. "Локомотив" кучли ва ҳурматга сазовор жамоа. Бугунги беллашув нафақат мухлислар, балки футболчи ва мураббийлар учун ҳам қизғин кечди деб ўйлайман. Улар ҳар қандай ҳолатда футбол ўйнашни хоҳлашади. Икки жамоа бунга ҳаракат қилганда учрашув қизиқ ўтади. Улар камчиликда ҳам ўз ўйинларини кўрсатишга интилишди.

Биз савиямизни ўйиндан-ўйинга ўстириб, кейинги баҳсларга яхшироқ ҳолатда бўлишга уринамиз. Ҳар икки мусобақада совринлар учун курашни давом эттирамиз.