Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
- Кучли ёмғир остида ўйнаш ҳеч кимга осон эмас. Шунга қарамай, биз ҳужумкор ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишга интилдик. Буни уддалай олдик. Вазиятлардан фойдаланишда барибир муаммоларга дуч келдик. Машариповнинг ўзи бемалол 3-4 тўп киритиши мумкин эди. Ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз етарли.
"Шўртан" билан биринчи даврадаги учрашувдан кейин бизни намойиш этилган ўйин сифати қониқтирмагани сабабли футболчиларга жарима солгандик. Уларда айнан шу жамоага қарши ўйинда исботлайдиган нарсалари бор эди.