"Пахтакор" бош мураббийи Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан олдин учрашув хусусида саволларимизга жавоб қайтарди.
Кубокдаги дерби ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳар жойда кубок соврин қўлга киритиш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Бу бир ўйиндан иборат тўқнашув саналади. Қолаверса, унинг дерби экани беллашувга бўлган қизиқиш ва унинг аҳамияти янада оширади.
Ўйиндан нималар кутмоқдасиз?
- Ҳар доимгидек қизиқарли футбол бўлишини кутяпман. Ютишимизга умид қиламан, албатта. Биз ҳозир жуда яхши ҳолатдамиз, буни барчага намойиш этишни хоҳлаймиз. Беллашувда содиқ ишқибозларимизни бизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Улар учун ҳужумкор футбол кўрсатишга интиламиз.