"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Локомотив" билан беллашувдан аввал душанба куни охирги машғулотни ўтказди.
Машғулотда айни пайтда мураббийлар штаби ихтиёрида қолган барча футболчи бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар жамоамиз сафида йўқ.
"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги беллашув 18 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.