ПФЛ Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги беллашувни Виктор Серазетдинов бошқариб боради. У мазкур жамоаларнинг жорий йил Суперлигадаги ўйинида ҳакамлик қилган ва ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
Серазетдинов шу пайтгача кубок доирасида "Пахтакор"нинг 4 ўйинини бошқарган. Уларда "Шерлар" 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этишган. Жорий йил Суперлигада эса у ишлаган 2 учрашувда биттадан ғалаба ва дуранг кузатилган.
“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ”
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Андрей Цапенко, Санжар Шоюсупов, Вадим Агишев.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Бахтиёр Намозов.