Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив" беллашувига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари

18 сентябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Локомотив"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Бу эса учрашувга бўлган қизиқиш ва унинг аҳамиятини янада оширади. Қолаверса, кубок баҳслари орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 18 сентябрь, сешанба куни соат 20:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.

Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Футбол мухлисларини 18 сентябрь куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!