Клуб янгиликлари

U-15 жамоаларимиз халқаро турнир ғолиби ва совриндорига айланди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтган Антон Шох хотира турнирида юқори икки ўринни эгаллашди.

Дмитрий Ан мураббийлик қилаётган "Пахтакор" 4 ва 5-турларда 8:3 ҳисобидаги ғалабаларни қўлга киритди. Чимкент БЎСМ ва "Монтажник" жамоалари шундай ҳисоб билан доғда қолдирилди. Шу тариқа 5 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган ва рақиблар дарвозасини 32 марта ишғол қилган 2003 йил тарбияланувчилари мусобақа ғолибига айланишди.

"Пахтакор" - Чимкент БЎСМ - 8:3
Голлар: Асқаров, Раҳматуллаев, Файзуллаев 2, Анваржонов 2, Эргашбоев 2.

"Пахтакор" - "Монтажник" - 8:3
Голлар: Анваржонов 2, Оқмирзаев, Эргашбоев 3, Холдорхонов 2.

Раҳматилла Муҳаммадраҳимов бошчилигидаги "Пахтакор-2" эса иккинчи поғонани қўлга киритди. Бу жамоа охирги турларда Бишкек футбол мактаби ва Чимкент БЎСМдан устун келди. 5 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг билан мазкур жамоа иккинчи ўринни эгаллади.

"Пахтакор-2" - Бишкек ФМ - 2:1
Голлар: Холтўраев, Эркинов.

"Пахтакор-2" - Чимкент БЎСМ - 3:0
Голлар: Ортиқбоев, Қулаҳмедов, Мустафоқулов.