"Пахтакор" ҳимоячиси "Навбаҳор" билан учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Ўйин қийин кечишини билгандик ва мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Бу ерда икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман. Беллашувда устунликка эга бўлгандик. Бизни қолган турларда шундай қийин кечадиган ўйинлар кутиб турибди.